Кутубхонаходимларинингқўлмеҳнатиниихчамлаштириш, камайтириш, уларга тез ваосонишжараёнларидакўпроқ самарагаэришишмақсадида 20 асрнингохиргичорагиданбошлаб барча турдаги кутубхоналарда электрон каталоглаштириш, сўнгра эса электрон ресурслар яратиш ишлари олиб борилди. Аммо, кутубхона иш жараёнларини комплекс тарзда автоматлаштириш ҳамон муаммо бўлиб қолмоқда. Илғор ривожланган мамлакатлар кутубхоналарда китоб берилиши, китоб йўқолишининг ва ўғирланишининг олдини олиш, унга қарши кураш, инвентаризация ва ҳисобот ишлари, китоб берилиши каби жараёнларни ҳам автоматлаштира бошлади. 2014 йили Жанубий Корея давлатининг кутубхоналарида шу жараёнларни кўриб қайтдик. Китобхонларнинг мустақилкутубхона хизматидан фойдаланаётгани, биздаги кутубхона ходимлари бажарадиган барча жараёнларни ҳам уларнинг ёрдамисиз амалга ошираётганлари уларнинг қай даражада ўқиш маданияти кўникмаларига эга эканлигини кўрсатади.  Албатта, бунинг учун махсус дастурлар, махсус қурилма ва асбоб-ускуналар ҳам зарур.

2020 йилнинг 13 феврал куни Ўзбекистон респубилкаси ФАнинг Фундаментал кутубхонасида тизим  кутубхоначилари учун “Илмий кутубхоналарни комплекс автоматалаштириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  Тадбирда  Москвадаги “ID LOGIC”  компаниясининг Бош директори Сергей Никулин ва “OOO ‘E-LINE PRESS” директори Игорь Ким,Муҳаммаджонов Шерзод- ТАТУ “Ахборот-кутубхона тизимлари” кафедраси ўқитувчиси иштирок этдилар. Сўз Россия кутубхоналаридаги автоматлаштириш ҳғолати, муаммолар, шу йўналишдаги кун талаби, унинг аҳамияти ҳақида бўлди.  Давра суҳбатида ФА тизимидаги институтларнинг кутубхоначилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан қатнашдилар.