УЎК 821.512.133-3

КБК 84(5Ў)7
К25

Каримов, Наим К25 Бу ажиб дунё [Матн]: воқеий қисса ва ҳикоялар/

Н. Каримов. — Тошкент: «O‘zbekiston» НМИУ, 2016. — 288 б.

ISBN 978-9943-28-668-9

Атоқли шоир, ёзувчилар ҳаёти ҳам ажойиб воқеалар, унутилмас учрашувларга бой бўлиб, улар хақида эслан- ганда ёки хотиралар битилганда гўзал бир асардек севиб ўқилади.

Ушбу китобдан ўрин олган Фитрат, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом каби ҳассос адиблар ҳаёти билан боғлиқ ажабтовур ҳикоя, киносценарий ва пьесалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Шунингдек, собиқ шўро даврида қатағонга учраган ўзбек зиёлиларининг оғир тақдирларидан ҳикоя қилинади.

Муаллиф «Гули ва Навоий» драмасини ёзишда аср- дан-асрга, наслдан-наслга ўтиб келаётган барча турк халқларидаги эртак мотивларидан фойдаланган.

Бир неча маърифий-биографик романлари орқали та- нилган адабиётшунос олим Наим Каримовнинг бу янги асари ҳам китобхон томонидан катта қизиқиш билан ку- тиб олинади, деган умиддамиз.

© Наим Каримов, 2016

© «O’zbekiston» НМИУ, 2016